Москва муфтийси Альбир Крганов “Ислом ота” масжидига ташриф буюрди

Бугун – 3 июнь муборак жума куни Россия мусулмонлари кенгаши раҳбари, Москва муфтийси Альбир Крганов “Ислом ота” жомеъ масжидига ташриф буюрди ва жума намозини мазкур масжидда адо этди. Жума намозидан сўнг жамоат ва мусулмонлар ҳақига хайрли дуолар қилинди. Меҳмонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов ва масжид раҳбарияти ҳамроҳлик қилдилар. islomota.uz